Линклар

Афғонистон мустақил сайлов комиссияси раиси истеъфо берди


Афғонистон мустақил сайлов комиссия раиси Аҳмад Юсуф Нуристоний

Афғонистон мустақил сайлов комиссия раиси Аҳмад Юсуф Нуристоний

Афғонистонда мустақил сайлов комиссияси етакчиси Аҳмад Юсуф Нуристонийнинг истеъфоси шу йил охирида бўладиган парламент сайловини мураккаблаштириши мумкинлиги айтилмоқда.

Нуристоний 26 март куни сайлов комиссияси раҳбарлигидан истеъфо бергани хабар қилинди. Президент Ашраф Ғани унинг истеъфосини қабул қилди.

Нуристоний "миллий манфаатлар"ни кўзлаб, истеъфо берганини айтмоқда.

У 2014 йилдаги президентлик сайловидан бери бу комиссияга раислик қилиб келмоқда.

Афғонистонда навбатдаги парламент сайлови шу йилнинг октябрь ойига белгиланган.

XS
SM
MD
LG