Линклар

Ироқ шимолидаги ҳарбий базада бўлган Туркия аскари "Исломий давлат" жангарилари отган ракета ҳужумида ўлгани хабар қилинмоқда.

Бу ҳужум 26 март куни илк бор Туркия ҳарбийлари АҚШ етакчилигидаги ҳаво ҳужумларида иштирок этганидан сўнг амалга оширилди.

Ироқ шимолидаги Башиқа минтақасига борган Курд пешмергаси билан отишмага киришган "Исломий давлат" жангарилари Туркия аскарлари жойлашган ҳарбий базага ракета билан ҳужум қилди.

Бу ҳужумларда яна бир турк аскарининг жароҳатлангани айтилмоқда. 26 март куни Туркия армияси берган расмий баёнотда коалиция қўшинлари Башиқада "Исломий давлат"нинг тўртта қароргоҳига ҳужум қилгани билдирилди.

Туркия Ироқ шимолида ИДга қарши курашаётган Курд пешмергасига кўмак тариқасида ўз ҳарбийларини бу минтақага жойлаштирган.

XS
SM
MD
LG