Линклар

Қозоғистонда Bek Air ҳаво компаниясига қарашли самолёт Остона аэропортига фавқулодда қўнишга мажбур бўлди.

Маълум бўлишича, Қизилордадан учиб келаётган самолётнинг олд шассиси ишламай қолган ва учувчилар уни талофотларсиз қўндиришга муваффақ бўлган.

Самолёт бортида 116 йўловчи ва экипажнинг 6 аъзоси бор эди. Фавқулодда қўниш чоғида ҳеч кимга зарар етмади.

Ҳозирча учувчиларнинг олд шассиси очилмаган самолётни қандай қилиб қўндирганига оид тафсилотлар номаълум. Матбуотда Астана аэропортидан чоп этилган суратларда тумшуғи ерга тегиб турган самолёт акс этган.

Одатан, бундай ҳолларда олд шасси тиргаклари қўниш йўлагига келтирилган махсус юк ташувчи машинага қўйилади ва самолёт секин-аста қўндирилади.

Қозоғистон прокуратураси мазкур ҳодиса юзасидан "хавфсизлик ва ҳаво транспортидан фойдаланиш қоидаларини бузиш" факти асосида жиноий иш қўзғатди.

XS
SM
MD
LG