Линклар

logo-print

Петербургда бир ойда уч ўзбекистонлик экстремистликда гумонланиб қўлга олинди


Россиянинг Петербург шаҳрида сўнгги бир ой ичида экстремистликда гумонланган уч нафар ўзбекистонлик қўлга олинди.

Россия матбуотининг билдиришича, 24 март куни 27 ёшли, 21 март куни 40 ёшли, 19 март куни 33 ёшли Ўзбекистон фуқаролари қўлга олинган. Уларнинг барчаси Ўзбекистонда экстремистликда ва давлатга қарши жиноятларда гумонланиб, халқаро қидирувда бўлган.

Исми ошкор этилмаётган маҳбуслар Ўзбекистондан келиши кутилаётган махсус хизмат ходимлари қўлига топширилиши мумкинлиги айтилмоқда.

Россиялик ҳуқуқ ҳимоячилари эса қўлга олинганларга билдирилаётган айбловлар "сиёсий" экани ва улар асосида йилига ўнлаб муҳожир Россиядан Ўзбекистонга бериб юборилаётганидан ташвиш билдирмоқда.

XS
SM
MD
LG