Линклар

Қатардаги “Ал Жазира” телеканали молиявий муаммолар туфайли 500 ходим ишдан бўшатилганини билдирди. Ишдан бўшатилганларнинг асосий қисми “Ал Жазиранинг” Қатар пойтахти Дохадаги бўлимида ишлаган.

Қатар амири оиласига мансуб бўлган мазкур телеканал Доха, Лондон ва Нью Йоркда ўз бўлимларига эга.

“Ал Жазира” телеканалида жами 4 минг одам меҳнат қилади. Телеканал раҳбариятининг билдиришича, молиявий муаммолар жаҳонда нефть нархи тушиб кетгани ортидан пайдо бўлган.

XS
SM
MD
LG