Линклар

logo-print

Саудия Эронни муносабатларни яхшилашга чақирди


Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири Одил ал Жубайр.

Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири Одил ал Жубайр.

Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири Одил ал Жубайр Эронни минтақадаги рақобатчилари билан муносабатларни мўътадиллаштириш сиёсатини қўллашга чақирди.

Жубайр Саудия Арабистони пойтахти Ар Риёдда 27 март куни қилган чиқишида ўз мамлакати Эрон билан “тинч ва барқарор муносабатлар” ўрнатишни истаётганини айтди.

Унга кўра, Саудия ўттиз йилдан ортиқ вақт мобайнида Эрон билан муносабатларни яхшилашга ҳаракат қилган, бироқ бу ҳаракатдан натижа чиқмаган.

Ар Риёд январь ойида Эрондаги Саудия Арабистони элчихонасига оламон томонидан ўт қўйилганидан сўнг Теҳрон билан дипломатик алоқаларни узган эди.

Саудия Эронни Ямандаги шиа исёнчи гуруҳларини қўллаб –қувватлашда айблаб келади. Саудия Суриядаги исёнчи гуруҳларни, Эрон эса Сурия президенти Башар Ассадни қувватлаб келади.

26 март куни Эрон президенти Ҳасан Руҳоний Ар Риёд мусулмон оламида муҳим роль ўйнашини таъкидлаб, “икки давлат ўртасидаги ҳар қандай муаммо музокаралар йўли билан ҳал этилиши лозимлиги”ни айтган эди.

XS
SM
MD
LG