Линклар

Россия Сурияга террорчиликка қарши курашда кўмак кўрсатишда давом этади


Пальмира шаҳри.

Пальмира шаҳри.

Россия ҳарбийларининг бир қисми олиб чиқиб кетилганига қарамай, Кремль бундан буён ҳам Сурияга террорчиликка қарши курашда ёрдам кўрсатаверади. Бу ҳақда 27 март куни президент Владимир Путин Сурия раҳбари Башар Ассад билан телефон суҳбати чоғида маълум қилди.

Путин Ассадни ҳукумат кучлари тарихий Пальмира шаҳрини “Исломий давлат” гуруҳидан озод қилгани билан табриклади. Пальмиранинг озод қилингани тўғрисида 27 март куни Сурия давлат телеканали хабар берган.

Пальмиранинг озод қилиниши халқаро ҳамжамият томонидан ҳам қувонч билан қабул қилинди. Жумладан, БМТ Бош котиби Бан Ки Мун Пальмира ва унинг тарихий обидалари озод этилгани тўғрисидаги хабардан мамнун эканини билдирди.

ИД жангарилари Палмирани ўтган йилнинг май ойида эгаллаган ва шундан сўнг шаҳардаги бир қатор тарихий обидаларни вайрон қилган эди.

Бу обидалар ЮНЕСКО томонидан рўйхатга олинган ҳамда уларнинг вайрон қилиниши ташкилот томонидан бутун инсоният учун даҳшатли фожеа ўлароқ баҳоланган эди.

XS
SM
MD
LG