Линклар

logo-print

Бельгияда террорчиликда гумонланган 4 одам қўлга олинди


Бельгия полициячилари.

Бельгия полициячилари.

Бельгия полицияси 27 март куни ўтказилган рейдлар давомида Брюсселда 31 киши ўлимига сабаб бўлган портлашларга алоқадорликда гумонланган 4 киши қўлга олинганини билдирди.

Бельгия хавфсизлик кучлари Брюссел, Дюффеле ва Мехелен шаҳарларида террорчиликка қарши 13та рейд ўтказди. Рейдлар давомида террорчиликда гумонланиб 9 одам қўлга олинган, бироқ улардан 5 нафари кейинроқ озод этилган.

Бельгия прокуратураси аввалроқ 22 март куни террорчиликда айбланиб қўлга олингган 3 кишига нисбатан айблов билдирилганини маълум қилган.

22 март куни Брюссель аэропорти ва метросида содир бўлган портлашда 31 киши ҳалок бўлган, 300 атрофида одам жароҳатланган эди. "Исломий давлат” гуруҳи бу ҳужумлар учун масъулиятни зиммасига олган.

XS
SM
MD
LG