Линклар

Покистондаги худкуш ҳужумда 72 киши ҳалок бўлди


Лахорда ҳалок бўлган ва яраланганларнинг асосий қисми аёллар ҳамда болалардир.

Лахорда ҳалок бўлган ва яраланганларнинг асосий қисми аёллар ҳамда болалардир.

Покистоннинг Лахор шаҳрида якшанба куни худкуш ўзини портлатгани оқибатида камида 72 одам ҳалок бўлди, уч юзга яқин одам яраланди.

Ҳалок бўлган ва яраланганларнинг асосий қисми аёллар ҳамда болалар экани айтилмоқда. Худкуш бомба ўрнатилган автомашинани насронийлар Пасха байрамини ўтказаётган истироҳат боғида портлатган.

Покистон толибларининг маҳаллий гуруҳи портлаш учун масъулиятни ўз зиммасига олди. Толибларнин г“Жамоатул Ахрор” деб аталувчи мазкур гуруҳи вакили Аҳсануллоҳ Аҳсан Толибон бундан буён ҳам Покистонда бу каби портлашларни уюштиришда давом этишини билдирди.

XS
SM
MD
LG