Линклар

Россияда қамалган украин режиссёри Олий судга арз қилди


Олег Сенцов (чапда) ва Олександр Кольченко (ўнгда)

Олег Сенцов (чапда) ва Олександр Кольченко (ўнгда)

Россияда терроризм бўйича айбланиб қамалган украин режиссёри Олег Сенцов ва қримлик фаол Олександр Кольченконинг адвокати ҳукм бўйича Олий судга кассация аризаси жўнатди. Бу ҳақда Интерфакс агентлиги адвокат Дмитрий Динзега таяниб, хабар қилди.

Ўтган йил августида Россия суди Олег Сенцовни 20 йилга, Олександр Кольченкони эса 10 йилга озодликдан маҳрум қилган. Улар Қрим Россия томонидан аннексия қилинганидан сўнг ярим оролда террор ҳужуми уюштиришга уринганликда айбдор деб топилган.

39 ёшли Сенцов ҳам Кольченко ҳам ўзига қўйилган айбловларни рад қилган.

Халқаро ҳамжамият украиналик бу икки шахснинг қамалишини кескин танқид қилиб келмоқда.

АҚШ фикрича, мазкур икки шахсга нисбатан билдирилган террорчилик айбловлари сохтадир. АҚШ Давлат департаменти ўз баёнотида ҳукмни "суднинг хатоси", деб баҳолади.

Amnesty International халқаро ташкилоти суднинг ҳукми адолатсиз бўлгани ҳамда Олег Сенцовга нисбатан тергов давомида қийноқлар қўлланилгани тўғрисида ишонарли далиллар борлиги ҳақида баёнот тарқатди.

XS
SM
MD
LG