Линклар

logo-print

Россия томонидан аннексия қилинган Қрим ярим оролидаги "Кримська світлиця" номли украин тилида чиқадиган ягона газета ёпилди. 25 март куни газетанинг сўнгги сони нашрдан чиққан.

Маълум бўлишича, газета редакциясини Симферополдан Киевга кўчиришга қарор қилинган.

Газетанинг Қримдаги ходимлари ушбу қарорга қарши чиқиб, уни адолатсиз ечим дея номлашди. Улар расмий Киевдан Қримда қолган украинларнинг гуманитар муаммоларига эътибор қаратишни талаб қилишмоқда.

Газета раҳбарияти ўз қарорини Қримдаги ходимларининг хавфсизлиги учун кафолат бера олмаслиги билан изоҳлаган.

"Кримська світлиця" редакцияси 2014 йили босиб олиниб, йўқ қилинган эди. 2015 йилнинг майидан бошлаб, газета фақат элетрон кўринишда нашр қилинмоқда.

Россия Қримни аннексия қилганидан сўнг ярим оролдаги Украина тарафдори бўлган ва Россия қонунлари бўйича қайддан ўтишни истамаган украин ва қрим-татар тилидаги нашрлар Қримдан чиқиб кетган.

XS
SM
MD
LG