Линклар

logo-print

Бугун Белгия федерал прокуратураси Брюсселдаги портлашлардан сўнг ушланган тўрт кишидан уч нафарига нисбатан террорчилик фаолиятига алоқадорлик айбловини эълон қилди. Ушланган тўрттинчи киши эса кеча қўйиб юборилган.

Бельгия хавфсизлик кучлари мамлакат пойтахтидаги портлашлардан кейин Брюссел, Дюффеле ва Мехелен шаҳарларида террорчиликка қарши 13та рейд ўтказиб, А. Яссин, Б. Муҳаммад ва О. Абубакир ва яна бир кишини ҳибсга олган эди.

Прокуратура баёнотида ушбу уч кишига қўйилган айблов Брюсселдаги портлашларга алоқадорми ёки йўқлиги очиқланмаган.

Белгия Соғлиқни сақлаш вазири Маги де Блокнинг бугун Твиттер орқали маълум қилишича, 22 мартда Брюсселда содир этилган портлашлар оқибатида ўлганлар сони 35 нафарга этган. Портлаш пайти жароҳат олганлардан тўрт нафари касалхонада оламдан ўтган. Портлашлар оқибатида жами 300дан зиёд киши жароҳат олган.

"Исломий давлат” гуруҳи ушбу ҳужумлар учун масъулиятни зиммасига олди.

XS
SM
MD
LG