Линклар

Нақд пул тақчиллиги Ўзбекистон иқтисодининг жиддий касаллигини кўрсатувчи бирламчи симптомга айланди. Нақд пул йўқлиги оқибатида маош, пенсия ва нафақаларни оммавий тарзда мажбуран пластикка ўтказиш абсурд даражага етмоқда; терминал сийрак¸ банкомат эса¸ мутлақ йўқ мамлакатда одамлар қўлига нақд пул олиш учун кунлаб навбат кутмоқда. Ўзбекнинг қадри кун сайин йўқолиб бораëтган сўми қаерга ғойиб бўлмоқда? Жонли суҳбатда шу ҳақда гаплашамиз.

Озодликка оддий ўзбекистонликлардан келаëтган хабарлардан¸ халқ бошдан кечираётган иқтисодий қийинчиликларни янада оғирлаштирган нақд пул тақчиллиги муаммоси билан боғлиқ вазият кун сайин кескинлашаётгани кузатилади.

Хусусан¸ пенсиясининг 40-50 фоизини ҳозирча нақд пулда олиши керак бўлган ўзбекистонлик пенсионерлар¸ саҳардан оқшомга қадар кунини почта бўлимлари ëки банк эшигида ўтказмоқда. Банк ва почта расмийлари Озодлик билан суҳбатда¸ нақд пул тақчиллиги борган сайин кучайиб¸ пенсионерларга тарқатиладиган ойлик нақд пулнинг бор-йўқ 5-6 фоизигина берилаëтганини эътироф этдилар.

Айни пайтда¸ нақд пул тақчиллиги боис тижорат банклари фуқаролар қўйган омонатларни нақдда беролмаслигини айтмоқда. Бу эса¸ қонунчилик томонидан банклар зиммасига юкланадиган бирламчи масъулият – омонатга хиëнат қилмасдан уни эгасига вақтида қайтариш масъулиятини қўпол бузувчи ғайриқонуний ҳаракатдир.

Нақд пул тақчиллиги вазияти кун сайин оғирлашаëтганига қарамасдан, ҳукумат тарафидан муаммони ҳал этиш борасида жиддий чоралар кўрилмаётгани мутахассисларни ҳайратга солмоқда.

Сизнингча¸ Ўзбекистонда ўнлаб триллион сўм муомалага чиқарилганига қарамай¸ нега нақд пул тақчиллиги юзага келди?

Бу тақчилликни кучайтираëтган омиллар нима?

Триллонлаган сўм қаерда туриб қолмоқда ва нима учун туриб қолмоқда?

Нақд пулни муомалага қайтариш учун Ўзбекистон ҳукумати қўллаëтган чоралар нега натижа бермаëтир?

Жорий ҳукумат бу тақчилликка барҳам беришга қодирми?

29 март¸ сешанба куни Тошкент вақти билан оқшомги соат 7 дан 8 га қадар бўладиган жонли суҳбатда шу ҳақда гаплашамиз.

Ўзбекистон ташқарисидагилар бу суҳбатга OzodSkype, OzodlikOnline ва OzodOvoz Skype манзиллари орқали¸ Ўзбекистон ичкарисидагилар эса эфир пайтида WhatsApp, Telegram, Viber, IMOдан +420 724 971 539 рақамига телефон қилиш орқали бевосита қўшилишлари мумкин.

Алоқадор

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG