Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 14:45

 Жаслиқдаги фаолнинг 10 яшар қизи президентга хат ёзди


Жаслиқ қамоқхонасида сақланаётган Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамияти фаоли, 46 яшар Чўян Маматқуловнинг 10 яшар қизи Сурайё президент Ислом Каримовга хат ёзиб, отасининг айбсизлиги, унинг туҳмат қурбони бўлганини айтди.

Президент Ислом Каримов номига 10 яшар қизалоқ томонидан ёзилган хат баробарида ҳуқуқ фаолининг рафиқаси Дилором Маманова жамоатчиликка мурожаат қилиб, Жаслиқ лагерида қолаётган турмуш ўртоғининг аҳволи оғирлигини таъкидлайди:

“Ўтган йилнинг ёзида Қорақалпоғистондаги Жаслиқ лагерига ўтказилган эрим аллақачон дермотологик касаллик билан хасталанган. Уни тери замбурғли қичима безовта қилмоқда. Сўнгги марта шу йилнинг февралида мулоқотда бўлдик ва у киши ўзи билан бир камерага СПИДга чалинган маҳкумнинг қўшиб қўйилганини айтдилар. Бу эса ҳар қандай инфекцияни қабул қилишга тайёр қичимага чалинган бемор учун муқаррар ўлим деганидир. Қанча ёзмайлик ҳеч ким додимизга қулоқ солмаяпти. Яқинда 10 ва 11 яшар қизларим президентга хат ёзди, аммо жавоб йўқ”, дейди Дилором Маманова.

Чўян Маматқулов иши билан шуғулланаётган “Эзгулик” жамиятининг таъкидича, маҳкумни дарҳол Бекободдаги ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг собиқ ходимлари саланадиган муассасага ўтказиш лозим. “Эзгулик” Ўзбекистон Қуролли Кучларининг собиқ сержанти ҳисобланган Маматқуловнинг Жаслиқ қамоқхонасида қолиши мумкин эмас, деб ҳисоблайди.

2005 йилда Маматқулов Ўзбекистон Қуролли Кучларининг Олий Бош қўмондони Ислом Каримовга қарши фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани судига даъво аризаси билан мурожаат этган ва Ўзбекистон Қуролли кучларининг Интизом низомини ўзгартиришни талаб қилган. Суд даъво аризасини қаноатлантирмаган.

Маматқулов 2013 йилнинг 8 февралида жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилоят суди томонидан Жиноят кодексининг саккизта моддаси бўйича айбланиб, 10 йилга озодликдан маҳрум қилинган.

У Жиноят кодексининг 137-моддаси (Одам ўғирлаш), 138-моддаси (Зўрлик ишлатиб ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум қилиш), 159-моддаси (Ўзбекистон Республикаси конституциявий тузумига тажовуз қилиш), 168-моддаси (Фирибгарлик), 205-моддаси (Мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш), 228-моддаси (Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш), 238-моддаси (Ёлғон гувоҳлик бериш) ва 244-моддаси 1-қисми (Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш ёки тарқатиш)да айбдор деб топилган.

XS
SM
MD
LG