Линклар

logo-print

Вашингтонда АҚШ Конгресси жойлашган Капитолий биносида номаълум одам ўқ отгани хабар қилинди.

Ўқ Капитолийнинг сайёҳлар учун очилган қисмида отилган. Ассошиейтет пресс агентлиги ўқ отган одам қўлга олинганни маълум қилди. Агентликнинг хабар беришича, ўқдан бир полициячи яраланган. Бироқ расмийлар бу маълумотни рад этди ва полициячилардан ҳеч ким жароҳатланмаганнини билдирди. Айрим хабарларда ўқ отган одам полиция томонидан ярадор қилингани айтилмоқда.

Мазкур воқеадан сўнг Капитолий ва унга яқин жойда жойлашган Оқ Уй бинолари кучайтирилган тарзда қўриқлана бошланди.

Капитолийда ўқ отилган пайтда Оқ Уйда минглаган болалар ота-оналари билан Пасха байрамини нишонлаётган эди. Улар зудликда Оқ Уйнинг ертўласига эвакуация қилинган.

XS
SM
MD
LG