Линклар

Озарбайжонда ҳуқуқ фаоли Интигам Алиевнинг қамоқ муддати қисқартирилди


Интигам Алиев.

Интигам Алиев.

Озарбайжон Олий суди таниқли ҳуқуқ фаоли Интигам Алиевнинг қамоқ муддатини етти ярим йилга қисқартирди.

Олий суд 28 март куни бир ярим йил мобайнида қамоқда сақланган Интигам Алиевни шартли равишда озодликдан маҳрум қилиш тўғрисида қарор чиқарди ва аввалги суд инстанцияларининг ҳукмларини бекор қилди.

53 ёшли фаол 2014 йил августида солиқларни яшириш ва ноқонуний тадбиркорлик фаолиятида айбланиб ҳибс қилинган эди. Алиев ўзига билдирилган айбловни сиёсий буюртма сифатида баҳолаб келган. Халқаро ва маҳаллий ҳуқуқ фаоллари унга нисбатан жиноят иши сохталаштирилганини айтиб, Озарбайжон ҳукуматини Алиевни озод қилишга чақириб келган эди.

XS
SM
MD
LG