Линклар

Украина парламентида янги коалиция тузилади


Украина парламенти спикери Владимир Гройсман.

Украина парламенти спикери Владимир Гройсман.

Украина парламентидаги уч етакчи партия бугун янги коалицияни ташкил этади ва парламент спикери Владимир Гройсманни бош вазирликка номзод сифатида кўрсатади. Партиялар бу борада кеча келишиб олди.

Парламентдаги янги коалиция амалдаги бош вазир Арсений Яценюк, президент Петро Порошенко ва собиқ бош вазир Юлия Тимошенко мансуб бўлган партиялардан тузилади.

Партияларнинг янги коалиция ташкил этиш тўғрисидаги қарори Украина бош вазири атрофида юзага келган сиёсий кураш ойлиги якунланганини англатади. Мухолиф партиялар Арсений Яценюкни бош вазир лавозимидан истеъфо бериши учун курашиб келаётган эди.

XS
SM
MD
LG