Линклар

logo-print

Мисрнинг EgyptAir ширкати учоғини гаровга олган шахс қўлга олинди


Мисрнинг EgyptAir учоғини гаровга олган шахс қўлга олинди. 29 март куни эрталаб бортида 81 йўловчи билан Искандария шаҳри аэропортидан Қоҳирага парвоз қилаётган учоқни номаълум шахс гаровга олиб, Қибриснинг Ларнаки аэропортига қўндирган эди. Гаровга олинган учоқ бортидан дастлаб аксар йўловчилар қутқарилди. Учоқда қолган 3 нафар йўловчи ва 4 нафар экипаж аъзосини қутқариш ва гаровга олган шахсни қўлга олиш пайти ҳеч кимга зиён етмаган.

Egypt Air авиаширкати Airbus A320 учоғини гаровга олган шахс белида ҳудкушлик камари билан ўзини портлатиб юбориш билан пўписа қилаётганини билдирган эди.

Ширкат вакилларига кўра, учоқни олиб қочган шахс билан музокаралар натижаси ўлароқ дастлаб аксари мисрлик бўлган йўловчилар озод этилди.

Гаровга олинган учоқ ичида 3 нафар хорижлик йўловчи ва 4 нафар экипаж аъзолари қолишган эди.

Уларни гаровдан озод этиш пайти ҳеч кимга зиён етмади. Қибрис махсус кучлари учоқни гаровга олган шахсни ҳеч қандай қаршиликсиз қўлга олишган.

Бағрида 81 йўловчи бўлган Airbus A320 учоғи 29 март куни эрталаб Искандария шаҳридан Қоҳирага парвоз қилаётган эди.

Бағрида 81 йўловчи бўлган Airbus A320 учоғи 29 март куни эрталаб Искандария шаҳридан Қоҳирага парвоз қилаётган эди.

Искандария-Қоҳира йўналишида парвоз қилаётган учоқ сешанба куни эрталаб осмонга кўтарилганидан ярим соат ўтиб гаровга олинган эди.

Учоқни гаровга олиш Қибрис осмонида 29 март куни эрталаб маҳаллий вақт билан 8.30да рўй берган.

Қуролли шахс экипаж аъзоларидан учқочни Қибриснинг Ларнаки халқаро аэропортига қўндиришни талаб қилган.

Учоқни гаровга олган шахс Искандария Университети профессори Сайфиддин Мустафо экани айтилмоқда.

Қибрис президенти Никос Анастасиадис учоқни олиб қочилиши терроризм билан боғлиқ эмас, дея баёнот берди.

Хабарларга кўра, гаровга олган шахс Қибрисда яшовчи собиқ рафиқаси экани айтилаётган аёлга арабча ёзилган хатни бериб қўйишни талаб этган.

Ларнаки, шунингдек, Қибрис ҳукуматидан сиёсий бошпана сўраган ва таржимон билан таминлашларини талаб этган.

Ҳозирда Қибриснинг Ларнаки аэропорти вақтинча ёпилган.

XS
SM
MD
LG