Линклар

Кремль: Хорижий матбуот ва ҳукуматлар келаётган сайловларни издан чиқаришга уриняпти


Кремль номи тилга олинмаган хорижий ҳукуматлар ҳамда матбуот ташкилотларини Россиянинг келаётган парламент сайловларини издан чиқиришга уринишда айблади.

Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков 28 март куни журналистлар олдида чиқиш қилиб, киноя билан мазкур ташкилотлар Владимир Путин обрўсига путур етказишга уринаётганини айтди.

Хабарларга кўра, котиб “Улар мамлакатимизга таъсир кўрсатишга зўр бериб ҳаракат қилишмоқда. Мамлакатимиздаги кемани чайқатишда давом этмоқдалар”, деган.

Хусусан, Песков Суриштирув журналистлари халқаро консорциуми (International Consortium of Investigative Journalists) Путиннинг оила аъзолари ва дўстлари изидан тушганини айтиб, ташкилотни танқид қилди.

Суриштирув журналистлари халқаро консорциуми 65 дан ошиқ мамлакадга фаолият юритувчи журналистларнинг тармоғи бўлиб, маркази Вашингтон шаҳрида жойлашган. Озодлик радиосининг консорциум билан алоқага чиқишга уринишлари ҳозирча натижа бергани йўқ.

Бошқа Россия расмийлари ҳам сентябрь ойида бўлиб ўтадиган парламент сайловларини “ташқи кучлар” издан чиқариши мумкинлигини иддао қилиб келишмоқда.

Ўтган ойда Путиннинг ўзи хавфсизлик хизмати ходимларини бундай уринишлардан огоҳ бўлиб туришга чақирди.

Нефть нархларининг тушиши ва Украина бўҳрони билан боғлиқ халқаро санкциялар Россия иқтисодини қийин аҳволга солиб қўйган. Айрим таҳлилчилар бу ҳол Путиннинг рейтинги тушишига сабаб бўлаётгани айтишмоқда.

(Нодир Отаев таржимаси)

XS
SM
MD
LG