Линклар

АҚШ Федерал қидирув бюроси FBI Сан-Бернардинода терактларни амалга оширган шахслардан бирининг Айфонини уни ишлаб чиқарган Apple компанияси ёрдамисиз оча олганини билдирди.

FBI қандай қилиб блокланган IPhone смартфонини бузганини очқиламаган.

FBI Калифорниядаги террор ҳужумларини амалга оширганлардан бирининг Айфонида тергов учун муҳим маълумот бўлиши мумкин, дея Apple ширкатидан уни бузишга ёрдам сўраб келаётган эди.

Apple ширкати эса террорчининг смартфонини очиб беришдан бош тортиб келаётганди.

Apple раҳбари Тим Кук Айфонни бузиб кириш ширкатнинг бошқа барча маҳсулотлари хавфсизлигини таҳдид остига қўйишини билдирган.

Саид Фаруқ ва унинг рафиқаси Ташфин Малик 3 декабрь куни Калифорниянинг Сан-Бернадино шаҳрида террор ҳужумларини амалга оширган ва оқибатда 14 одам ҳалок бўлган, эр-хотин полиция тарафидан отиб ўлдирилган эди.

Айни пайтда FBI Айфонни бузишга муваффақ бўлиши ортидан Apple ширкати мазкур смартфонни янада ҳимояли қилишини ваъда қилмоқда.

XS
SM
MD
LG