Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 11:30

OzodMikrofon: Ҳокимликнинг "Ишонч телефони" шикоятчининг пулини қоқиб оляпти


Озодликка Бухоро вилоятидан боғланган ва исмини сир сақлаган тингловчилардан бири вилоят ҳокимлигининг "Ишонч телефони"га туша олмаётганидан шикоят қилди. Қизиғи, жавоб берилмаган телефонга боғланишга уринган тингловчи 2 АҚШ доллари миқдорида пулни натижасиз сарфлаганидан норози бўлди.

Аслида бу кишининг ҳокимиятга айтмоқчи бўлган шикояти вилоят телевидениеси асосий кўрсатувларини рус тилида бериши ҳамда умумий овқатланиш муассасаларида мижозларнинг ҳуқуқлари кенг кўламда бузилишига маҳаллий мутасаддиларнинг бефақрлиги устидан эди:

- Маҳаллий телевидениеда негадир эълонлар ва кўплаб кўрсатувлари рус тилида берилади. Бунинг устига сифати жуда ёмон. Нега ҳанузгача давлат тилини ҳурмат қилишмайди, бунга ким жавобгар, деб шикоят қилмоқчи эдим. Аслида бундан кўра жиддий шикоятлар кўп. Лекин, булар ҳеч бўлмаса, шуни ечиб берармикан, дегандим. Бўлмаса, ошхоналарга борсангиз, ярим кило гўшт билан ярим кило балиқ бердик, дейди. Биз бир сафар тарозига қўйдирдик, 800 грамча чиқди. Кейин мен арз қилдим, чора кўришмади. Аслида ҳокимият шунақа муаммоларни ҳал қилиб беришни эплармикин ҳеч бўлмаса?! - дейди исмини ошкор этмасликни сўраган тингловчи.

Қуйида у киши билан суҳбатни тингланг:

OzodMikrofon: Ҳокимликнинг "Ишонч телефон"и шикоятчининг пулини қоқиб оляпти
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:08 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG