Линклар

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси террор акцияларига ҳозирлик кўрган гуруҳнинг муҳтамал аъзолари қўлга олингани ҳақида хабар тарқатди.

Қўмита хабарномасида аксилтеррорчилик тадбирлари чоғида етти киши ушлангани айтилса-да, бу тадбирлар ўтказилган вақт ва жой кўрсатилмаган.

Қирғизистон хавфсизлик кучлари қўлга олинганларни жиҳодга одам ёллаш, ёлланганларни Яқин Шарқдаги жанг майдонларига йўллаш учун канал ташкил қилиш ва Қирғизистонда терактлар содир этишга ҳозирлик кўрганликда гумонламоқда.

Расмий маълумотларга кўра, Сурия ва Ироқдаги исломий гуруҳлар, шу жумладан, “Исломий давлат” гуруҳи сафига қўшилиш учун Яқин Шарққа Қирғизистондан 500 га яқин фуқаро чиқиб кетган.

XS
SM
MD
LG