Линклар

Тожикистон расмийлари Душанбедаги барча масжидларга кузатув камералари ўрнатадилар. Пойтахт мэрияси баёнотида бу чоралар жамоат тартиби ва диндорлар хавфсизлиги таъминлашга қаратилгани қайд этилади.

Хавфсизлик жиҳозларини масжид қавми ҳисобидан ўрнатиш кўзда тутилган.

AFP агентлигининг Тожикистон ҳукуматидаги аноним манбасига кўра, масжидга камера ўрнатишдан мақсад диндорлар контингентини кузатиб бориш ва улар орасидан салафийликка мойил кишиларни аниқлашдан иборат.

Тожикистон ҳукумати масжидлар устидан қаттиқ назорат ўрнатган, шу жумладан, масжидларга имомларни ҳам ўзи тайинлаб келади. Дин ишлари бўйича давлат қўмитаси ҳатто Жумъа намозларидаги ваъз мавзуларини ҳам белгилаб беради.

Масжидларга хавфсизлик иддаоси билан кузатув камералари ўрнатиш амалиёти аввалроқ Ўзбекистонда ҳам кузатилган.

XS
SM
MD
LG