Линклар

Эрон президенти хавфсизлик важидан Австрия сафарини бекор қилди


Эрон президенти Ҳасан Руҳоний.

Эрон президенти Ҳасан Руҳоний.

Эрон президенти Ҳасан Руҳоний хавфсизлик важидан Австрия сафарини номаълум муддатга қолдирди. Австрия президенти Хайнц Фишер вакилининг маълум қилишича, Эрон томони сафар қолдирилиши сабабларини очиқламаган. Австрия Ички ишлар вазирлиги вакиллари Венада хавфсизликка таҳдид соладиган бирор ишора йўқлигини билдирган.

Эрон ҳукумати сайтида Руҳонийнинг 30-31 мартга режаланган сафари “томонларнинг ўзаро келишувига мувофиқ” кўчирилганини айтилган, бироқ хавфсизлик масаласига тўхталинмаган.

Венага ташриф Эрон ва жаҳондаги қудратли давлатлар орасида 2015 йил июлида ядровий битим имзоланганидан сўнг Ҳасан Руҳонийнинг Европага қилажак иккинчи расмий сафари бўлиши керак эди.

Январь ойида Эрон президенти Италия ва Францияда бўлиб, қатор йирик келишувлар, шу жумладан, 118 та Airbus самолётини сотиб олишни кўзда тутган 24 миллиард долларлик шартнома имзолаганди.

XS
SM
MD
LG