Линклар

logo-print

Америкалик дипломатларнинг оилаларига Туркия жанубини тарк этиш буюрилди


Инжирликдаги ҳарбий база.

Инжирликдаги ҳарбий база.

АҚШ Давлат департаменти ва Пентагон “террорчи гуруҳлар хавфи кучайиб бораётгани туфайли” америкалик дипломатлар ва ҳарбийларнинг оилаларига Туркия жанубини тарк этишни буюрди.

Мазкур буйруқ Аданадаги консуллик ходимлари, Инжирлик, Измир ва Муғладаги ҳарбийлар ва мулозимларнинг оилаларига дахлдор.

Пентагон матбуот котиби Питер Кук одамларни чақириб олишга конкрет таҳдид сабаб бўлмаганини айтди. Унинг билдиришича, Вашингтон шунчаки мазкур бўлгадаги ўз фуқаролари хавфсизлигини таъминлаш мақсадида “эҳтиёт чоралари”ни кўрмоқда.

Бундан ташқари, АҚШ Давлат департаменти Туркияга саёҳатга борадиган америкаликларни ҳужумлар хавфи кучайганидан огоҳлантирган. 28 март куни Исроил расмийлари ўз фуқароларига Туркияни тарк этишни ва бу мамлакатга ҳар қандай сафардан тийилишни тавсия қилганди.

XS
SM
MD
LG