Линклар

Покистон: Лаҳордаги портлаш ортидан 5 мингдан зиёд киши ҳибсга олинди


Лаҳордаги бомба портлашидан сўнг олинган сурат.

Лаҳордаги бомба портлашидан сўнг олинган сурат.

Покистон расмийлари Лаҳордаги портлаш ортидан 5 мингдан зиёд гумонланувчи қўлга олинганини билдирдилар. Якшанба куни Пасха байрами нишонланаётган Лаҳордаги Гулшани Иқбол боғида содир этилмиш худкуш ҳужумда 70 дан зиёд одам ҳалок бўлганди.

Терговчилар 216 нафар гумонланувчидан ташқари қўлга олинган шахсларнинг барчаси озод қилинганини айтмоқдалар.

Панжоб вилояти расмийси Раъно Саноуллоҳ 29 март куни гумонланувчиларни тутиш амалиёти полициянинг террорчиликка қарши бўлими ходимлари ва истиҳборат вакиллари билан биргаликда ўтказилганини, келажакдаги амалиётларга армия ва бошқа ҳарбий кучлар жалб қилиниши мумкинлигини билдирди.

27 март куни Лаҳордаги боғда содир этилган портлаш учун масъулиятни Толибонга алоқадор “Жамоатул-Аҳрор” гуруҳи ўз зиммасига олган. Гуруҳ аъзолари ҳужум нишони Пасхани нишонлаётган насронийлар бўлганини билдириб, бундан буён бу каби ҳужумларни кўпайтириш билан таҳдид қилганлар.

Покистон бош вазири Навоз Шариф 28 март куни халққа қилган телемурожаатида ҳужумни уюштирган жангари гуруҳ аъзоларини қўлга олиш давом этажагини билдирган.

XS
SM
MD
LG