Линклар

Немцовнинг қизи “Жасоратли аёл” мукофотига сазовор бўлди


Борис Немцовнинг қизи Жанна.

Борис Немцовнинг қизи Жанна.

Москвада ўлдириб кетилган мухолифатчи Борис Немцовнинг қизи Жанна дунёдаги бошқа 13 аёл қаторида АҚШ Давлат котибининг “Жасоратли аёл” мукофотига сазовор бўлди. Мазкур мукофот АҚШ Давлат котиби Жон Керри томонидан Россия, Бангладеш, Белиз, Хитой, Франция, Гватемала, Ироқ, Малайзия, Мавритания, Словакия, Судан, Танзания, Таиланд ва Яман вакилаларига 29 март куни Вашингтонда топширилди.

“Жасоратли аёл” халқаро мукофоти 2007 йилдан буён тақдим этиб келинади. У тинчлик, адолат, инсон ҳуқуқлари ва гендер тенглиги соҳаларида фавқулодда жасурлик ва лидерлик салоҳиятини намоён этолган аёлларга берилади.

Deutsche Welle мухбири ва Борис Немцов номидаги жамғарма асосчиси Жанна Немцова отаси 2015 йил февралида Кремль яқинида ўлдириб кетилганидан сўнг Россияни тарк этган. Отасининг ўлими билан боғлиқ ҳодиса синчиклаб текширилишини талаб қилишда давом этаётган Жанна Россия тергов қўмитасини бу ишнинг “тўла очилишидан манфаатдор эмас”ликда айблаб чиққан.

XS
SM
MD
LG