Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 16:43

Сурия ва Ироқдаги жанггоҳларда қирғизистонлик 135 бола бор


Суриядаги қозоқ жиҳодчи болалар ҳақидаги видеодан олинган сурат.
Суриядаги қозоқ жиҳодчи болалар ҳақидаги видеодан олинган сурат.

Қирғизистонлик 135 нафарбола Сурия ва Ироқнинг жанглар кетаётган ҳудудларида яшаётгани маълум қилинди. Бундай маълумот 28 март куни Қирғизистон парламентоининг ижтимоий масалалар, маориф, фан, маданият ва саломатликни сақлаш қўмитаси йиғинида тилга олинди.

Расмий маълумотларга қараганда, Сурия ва Ироқдагижанг майдонларида қолаётган 135 нафар боладан 85 нафари 10 ёшгача, 25 бола 14 ёшгача , 11 бола 16 ёшгача, ҳамда 4 бола 18 ёшгача бўлган болалардир.10-18 ёшгача бўлган ўсмирларнинг 71 нафари қизлар, 65 нафари ўғил болалар. Уларни ота-оналари ўзлари билан бирга Сурия ва Ироққа олиб кетган.

Шу сабабли парламентда террорчилик ва экстремитсликка оид қонунларга ўзгартишлар киритиш таклиф қилинмоқда. Янги ишлаб чиқилган қонун лойиҳасида бундай жиноятлар бўйича фуқаролар 14 ёшдан бошлаб жавобгарликка тортилиши белгиланган.

- Мен келажакни ўйлаб мана шундай ўзгартиш киритишни таклиф қилаяпман. Масалан, ўн нафар бола шу модда асосида жазоланса, бу бошқа минглаб болаларга огоҳлантириш бўлади. Уларнинг онгида “бундай йўлларга бормаслик керак, бундай ишлардан узоқ юраман”, деган тушунча пайдо бўлади, - деди қонун лойиҳаси муаллифи Қиянбек Сатибалдиев.

Айни пайтда болаларни 14 ёшдан бошлаб жиноий жавобгарликка тортишга қарши бўлаётганлар ҳам бор.Масалан, депутат Садиқ Шернияз жиноий жавобгарликка 14 ёшдан бошлаб жалб қилиш инсонпарварлик принципларига зид эканини айтди.

У диний билими тўлиқ шаклланмаган, оқ-қорани ажрата олмайдиган ёшдаги ўсмирни қамаш унинг келажагига болта уриш билан баробар бўлади, деб ҳисоблайди.

- Менимча қонуннинг бу банди ўтмайди. Негаки 14 ёшга тўлди деб, биз болаларни жавобгарликка торта бошласак, унда биз яхши давлат бўлмаймиз. Шу сабабли, қўмитамизнинг деярли барча аъзолари бунга қарши бўлишди, - деди Садиқ Шернияз.

Ички ишлар вазирлигининг 10-бош бошқармаси раҳбари ўринбосари Раим Салимов ҳали дунёқараши тўлиқ шаклланиб улгурмаган ўсмирлар бугунги кунда радикал кучларнинг асосий мўлжали бўлиб қолди, деб ҳисоблайди.

- Ўсмирларга уларнинг вазияти ўта диққат билан текширилгачгина, чора кўриш керак. “Бу урушга бориб келипти”, деб 15-20 йилга қамаш тўғри бўлмайди. Қамашнинг ўрнига уларни бундай ҳаракатлардан огоҳлантириш ишларини олиб бориш самаралироқ бўлади, - дейди Раим Салимов.

У шунингдек, бугунги кунда куч тизимлари ва дин бошқармаси биргалашиб олиб борган профилактик ишлар ҳам ўз натижасини бериб, адашганларнинг тўлқини озаяётганини қўшимча қилди.

Айтиш жоизки, расмий маълумотларга кўра, Қирғизистондан Сурия ва Ироққа кетиб, у ердаги қуролли тўқнашувларда иштирок этаётганлар сони 500 кишидан ошган.

XS
SM
MD
LG