Линклар

Россия вице-бош вазири Украинадаги сепаратчилар тузилмаларини бошқарганини инкор қилди


Россия вице-бош вазири Дмитрий Козак

Россия вице-бош вазири Дмитрий Козак

Россия вице-бош вазири Дмитрий Козак Украина шарқидаги ўзини ўзи Донецк халқ республикаси (ДНР) ва Луганск халқ республикаси (ЛНР), деб эълон қилиб олган тузилмалар бошқарувига алоқаси борлигини инкор этди.

Аввалроқ Германиядаги Bild нашри номи келтирилган ҳудудлар Москва томонидан хуфя бошқарилаётгани тўғрисида ёзган эди. Айтилишича, Bild журналистлари ДНР ва ЛНРда журналистик суриштирув ўтказган. Нашр келтирган ҳужжатга кўра, ДНР ва ЛНР билан Россиядаги 5 вазирлик вакилларидан иборат 6 гуруҳ шуғулланган.

Bildга кўра, ДНР ва ЛНРни бошқариб турган хуфя ҳукумат таркибига вице-бош вазир Дмитрий Козак ва Иқтисодий ривожланиш ва Молия вазирлари ўринбосарлари Сергей Назаров ва Леонид Горнинлар кирган.

Bildда келтирилган маълумотларни Дмитрий Козакнинг матбуот котиби Россиядаги “Дождь” телеканали саволларига жавоб бераётиб инкор этди.

XS
SM
MD
LG