Линклар

logo-print

Шавкат Мирзиëев “Болалар” гуруҳи асосчисини ҳоким ўринбосари қилиб тайинлади


Чапдан учинчи Баҳодир Пўлатов

Чапдан учинчи Баҳодир Пўлатов

Озодликка бугун маълум бўлишича¸ 26 март куни Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиëев Фарғона вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Фарғона вилояти хокимининг янги ўринбосарини тақдим қилган ва Фарғона вилоят прокурори лавозимида ишлаб келган Баҳодир Пўлатов номзоди сессия иштирокчилари тарафидан мақулланган.

Бундан олдин Ўзбекистоннинг Бухоро¸ Навоий ва Сирдарë вилоятларига ҳам янги ўринбосарлар тайинланган эди.

Фарғона вилояти ҳокими янги ўринбосари ўзининг таржимаи ҳоли билан бошқа янги ўринбосарлардан фарқ қилади.

Ўзбекистон Президенти жорий йил 24 февралда имзолаган “Давлат бошқаруви ҳудудий органлари тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида”ги фармони ортидан вилоят ҳокимларига ўринбосар тайинлаш жараëни давом этмоқда.

Хокимларга янги ўринбосар тайинлаш ҳақидаги президент фармони уларнинг жойлардаги мутлақ ҳукмронлигига чек қўйишни кўзлагани айтилади.

Фарғона виоятига тайинланган янги ўринбосар Ўзбекистонда 90- йилларда танилган “Болалар” гуруҳи продюсери ва солисти бўлгани билан бошқа мулозимлардан фарқланади.

“Болалар” гурухи солисти Тоҳир Содиқов Озодлик мухбири билан суҳбатлардан бирида Баҳодир Пўлатовни “Тошкентдаги биринчи ди-жей” деб таърифлаган эди:

- Агар мендан «Тошкентдаги биринчи ди-жей ким?» деб сўрашса, қўрқмасдан Баҳодир Пўлатов дердим. Саккизинчи синфдан бошлаб у билан бошқа мактабларга "гастролларга" чиқардик. Мусиқа қўярдик, бир томондан Баҳодир гапириб туради, мен куйлардим. Кейин Баҳодир Пўлатов гуруҳга продюсерлик қила бошлайди. Бир неча йиллар мобайнида “Юбилейный” спорт саройида кетма-кет ўтказилган аншлаг концертларнинг сабабчиси — Баҳодир Пўлатов. Биринчилардан бўлиб концертда декорация қуриш, поезднинг чиқиб келиши, экран қўйиш, бутун шаҳарга афиша ёпиштириш ғоялари Баҳодирники эди¸ дея эслаган эди Тоҳир Содиқов шу кунларда Фарғона вилоят ҳокимига “бўйсунмас” ўринбосар қилиб тайинланган дўсти ҳақида.

Фармонга айланган президент танбеҳи

Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг 4 февралдаги сессиясида чиқиш қилган президент Ислом Каримов собиқ ҳокимни “оёғи ердан узилиб қолган” ва “босар-тусарини билмай қолган” дея танқид қилган эди.

Бу танқиддан 20 кун ўтиб “оёғи ердан узилиб қолган” ҳокимларни назорат қилишини кўзда тутган фармон чиқди ва “янги ўринбосар” ҳақидаги фармонининг ижроси устидан назорат Бош вазир Мирзиëев зиммасига юклатилди.

Фармонга илова қилинган жадвалда бевосита ҳокимга бўйсунадиган бешта ўринбосар ëнига битта бевосита бўйсунмайдиган ҳоким ўринбосари белгиланган.

Жадвалда бешта хоким ўринбосари ҳокимга махсус ишорат билан боғланган.

Янги ўринбосар ва унинг котибияти акс этган катакча эса автоном ҳолатда боғлиқлик ишоратисиз тасвирланган.

Озодлик билан исмини айтмасдан суҳбатлашган Ўзбекистон қишлоқ ва сув ҳўжалиги вазирлигидаги мулозимга кўра¸ вилоят ҳокимларигa “бўйсунмас” ўринбосар тайинлаш Ўзбекистон президентидан чиққан ташаббусдир.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG