Линклар

logo-print

Жанубий Қозоғистон вилояти Қазиғурт туманидан Сурияга оиласи билан кетган Марат Мауленов Қозоғистон ҳукуматига видеомурожаат қилди. WhatsApp орқали тарқатилган 4 дақиқали тасвирда соқолли одам қўлида қурол билан “Қозоқ юртига самимий мурожаат” қилаётганини айтади.

Мурожаатчининг ёнидаги бошқа киши ўзини Орск ҳудудида яшаганРинат Жумабеков, деб таништиради.

Видеомурожаатни рус тилида қилганлар “Хилофот юртига” оилалари билан бирга кўчиб боргани, фарзандларини шариат аҳкомларига мос ўқитаётганлари тўғрисида гапиради. Мауленов Қозоғистонни “Кофиристон”, деб атаб, “демократия ва шайтон учун эмас, Оллоҳнинг сўзи ҳурмати учун курашаяпман”, дейди.

Аввалроқ пайдо бўлган хабарларда 45 яшар Марат Мауленовнинг мактабда рус тили ўқитувчиси бўлиб ишлагани, ўтган йил сентябрида оиласи билан Сурияга кетгани тўғрисида айтилган эди.

XS
SM
MD
LG