Линклар

“Тошкентдаги тожик элчихонаси устидан шикоятимизни Душанбега етказинг!”


Тошкентдаги Тожикистон элчихонаси олдидаги навбат

Тошкентдаги Тожикистон элчихонаси олдидаги навбат

Тожикистонда қолган отасини кўришга бориш учун Тошкентдаги тожик элчихонаси олдида бир неча кундан бери навбат кутаëтганлардан бири Озодликка қуйидаги мактуб билан мурожаат қилди.

“Ассалому алайкум, ҳурматли Озодлик радиоси. Мен бугун Тошкентга Тожикистон элчихонасига ишим тушиб борган эдим. Ўзбекистондаги Тожикистон элчихонасида доимий рўйхатда турадиган Тожикистон фуқаролари ўз элчихонасидан норозилар.

Ўзбекистон Республикаси фуқароларига Тожикистон Республикасидан қон-қариндоши ва дўсти-биродарларидан меҳмондорчиликка чақирилган таклифнома Тожикистондан келгандан кейин сиз у таклифнома билан Тожикистон элчихонасига борасиз.

Бир ойлик чиқиш визаси учун элчихонага 4$ тўлайсиз ва икки ой учун 10$ тўлайсиз. Икки ойлик чиқиш визаси учун 25 кун кутасиз. Агарда элчихона ходимларига 10$ ўрнига 50$ берсангиз бир кунда қилиб берамиз¸ дейишади. Тожикистон элчихонаси ходимлари давлат идорасини ота мерос қилиб олишган одамлар.

Тожикистон элчихонаси атрофига тонг-саҳар 2 дан навбатга туришади. Элчихона ходимларининг иш вақти бошланиши 9:00 да деб ëзилган¸ лекин ўз хоҳишларига кўра 10:30, хоҳласа 11:30 да иш бошлайди. 12:30 да тушликка чиқишади¸ хоҳласа 14:30 да иш бошлайди. Масъулиятсизлик билан иш юритадиган ходимлар исми Диловар ва Баҳодир. Бу сўзлардан мақсадки¸ Тожикистон Республикаси элчихонаси ходимлари ўз фуқароларини ҳурмат қилиб¸ ҳурматларини жойга қўйишини сўрайман ва Тожикистон Республикасига меҳмон бўлиб борадиган фуқароларнинг ҳурматини жойига қўйишини сўрайман. Озодлик радиоси мухбирларидан илтимос¸ шу сўзларимни Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазирига етказсангиз. Мен Тошкент вилоятида яшовчи фуқаро Завурбек Муслимов.”

Завурбекнинг Тошкентдаги Тожикистон элчихонаси олдида ҳукм сураëтган вазият ҳақидаги ҳикояси¸ қолаверса¸ консуллик ичида амалга оширилаëтган коррупция иддаоларини суҳбат давомида тинглашингиз мумкин.

XS
SM
MD
LG