Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:13

Путин Суриядаги урушда қатнашган ҳарбийлар учун 10300 медаль тайёрлади


Россия Мудофаа вазирлиги Суриядаги ҳарбий амалиётларда иштирок этганлар учун 10 300 медаль ясатмоқчи. Бу эса Россиянинг олти ой давом этган ҳарбий амалиётларида иштирок этган россияликларнинг ҳақиқий сонини кўрсатувчи илк расмий маълумотдир.

Вазирлик медаллар учун деярли 2 миллион рубль, сертификатлар учун эса яна 255 минг рубль сарфлайди. Мазкур буюртма расмий харидлар давлат сайтида эълон қилинди.

Медалларни ишлаб чиқарувчи ширкат 15 апрель куни бўлиб ўтадиган электрон кимошди савдосида аниқланади. Медаллар етти иш куни давомида ясалиши керак.

Мудофаа вазири Сергей Шойгу мазкур медални жорий қилиш ҳақидаги буйруқни 2015 йилнинг 30 ноябрида, Россиянинг Суриядаги ҳарбий амалиётлари бошланганидан кейин икки ой ўтиб имзолаган эди.

Медаль 32 мм диаметрли айлана бўлиб, унда уч бомбардимончи учоқ ҳамда ҳарбий кема, фонида эса Суриянинг умумий кўриниши тасвирланган.

Gazeta.ru рус сайти тарқатган маълумотга кўра, бундай медаллар аллақачон ишлаб чиқарилган ва уларни Интернетда сотиб олиш мумкин. Турли сайтларда медалнинг баҳоси 400 рублдан 1,5 минг рублгача кўрсатилган.

15 март куни Москва Суриядаги ҳарбийлари ва ҳарбий техникасининг асосий қисмини олиб чиқа бошлади. Россия ҳарбий амалиётлари Сурия президенти Башар Асадга жангарилар ҳамда исёнчи гуруҳлар эгаллаб олган ерларни тортиб олишга ёрдам берди.

Москва Сурияда разведка миссияларини амалга ошириш ва мамлакатдаги рус базаларини ҳимоя қилиш учун тахминан минг нафар ҳарбий қолдирилишини билдирди.

Сурияфаги уруш 2011 йилнинг мартида бошланганидан бери 270 мингдан ошиқ одам ҳалок бўлди, миллионлаб одам ўз уйини тарк этишга мажбур бўлди.

XS
SM
MD
LG