Линклар

BahsOnline: Ўзбек қўшиқчисининг ўзбек тилини билмаслиги миллатга ҳурматсизликми?


Райҳон Ғаниева концерти рекламаси

Райҳон Ғаниева концерти рекламаси

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳоннинг ўзбек тилини билмаслиги ҳақида берган изоҳидан сўнг ижтимоий тармоқларда қизғин тортишув бошланди. Ўзбекистонда яшайдиган ўзбек қўшиқчисининг ўз тилини билмаслиги шунчаки олифтачиликми ëки миллатга нисбатан очиқ ҳурматсизликми? Бугунги BahsOnline жонли мулоқотида шу ҳақда гаплашамиз.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниеванинг ўзбек тилини билмаслиги ҳақида берган изоҳидан сўнг, ижтимоий тармоқларда бошланган мунозара пировардида виртуал жанжалга айланди.

Қўшиқчининг "мен боғчада ҳам, мактабда ҳам, олий ўқув юртида ҳам рус тилида ўқиганман. Уйда рус тилида гаплашганмиз. Дўстларим ҳам рус тилида гаплашишади. Мен ўзбек тилини ўрганиш ёшидан ўтдим," деган гапи тармоқ юзерларини икки ëвлашувчи лагерга бўлди.

Бир тарафдагилар "ўзбек қўшиқчи давлат тилини билиши керак" дейишса, иккинчи тараф "қўшиқчини тил билмагани учун койиш национал-шовинизм ва экстремизм" дейишмоқда.

Ўзбек қўшиқчисининг ўзбек тилини билмаслиги миллатга ҳурматсизликми?

Биз бу саволни BahsOnline дастурида муҳокама қиламиз.

Шу савол сизни ҳам ўйлантираётган ва бу борада жамоатчиликка айтишни истаган фикр-мулоҳазаларингиз бўлса, марҳамат қилиб, баҳсимизга қўшилинг!

BahsOnline жонли мулоқотининг навбатдаги сони чоршанба, 31 март, Тошкент вақти билан соат 19:05 да бошланади!

Марҳамат, сиз ҳам боғланинг:

IMO: +420 724 971 539

WhatsApp: + 420 724 971 539, + 420 602 612 713

VIBER: + 420 602 612 713

SKYPE: Ozodskype, Ozodlikonline, Ozodovoz

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG