Линклар

logo-print

БМТ қочқинлар масаласини ҳал этишда давлатлардан ёрдам сўради


БМТ Бош котиби Бан Ки Мун.

БМТ Бош котиби Бан Ки Мун.

БМТ Бош котиби Бан Ки Мун жаҳондаги барча давлатларни қочқинлар масаласига бефарқ бўлмасликка ва бу муаммони ҳал қилишда кўмак кўрсатишга чақирди.

Швейцариянинг Женева шаҳрида ўтаётган қочқинлар масаласи бўйича халқаро анжуманда сўзлаган Бан Ки Мун 2018 йилгача Суриядаги урушдан қочиб келган 500 минг одамга бошпана беришда жаҳон давлатларидан кўмак сўради.

Февралда Лондонда ўтган қочқинлар масаласига бағишланган анжуманда ривожланган давлатлар қочқинлар муаммосини мувофиқлаштириш учун 11 миллиард доллар молиявий ёрдам кўрсатишларини билдирган эди.

Сурияда 5 йилдан бери давом этаётган уруш оқибатида камида 250 минг одам ҳалок бўлган, 5 миллион одам эса қочқинга айланган.

XS
SM
MD
LG