Линклар

Покистон бош вазири АҚШ сафaрини қолдирди


Покистон бош вазири Навоз Шариф.

Покистон бош вазири Навоз Шариф.

Покистон бош вазири Навоз Шариф Лаҳордаги худкуш ҳужум оқибатида 72 одам ҳалок бўлгани муносабати билан АҚШга қиладиган сафарини қолдирди.

Оқ уй Навоз Шариф 30 март куни ядровий хавфсизлик бўйича саммитда иштирок этишини билдирган эди. Президент Обама Навоз Шарифнинг бу қарорини тушуниш билан қабул олганини билдирди.

27 март куни Лаҳор шаҳрида насронийлар Пасха байрамини нишонлаётган боғда худкуш ўзини портлатиши ортидан 72 одам, жумладан, 29 ёш бола ҳалок бўлди. Ҳудкуш ҳужумда 280 одам яраланган.

XS
SM
MD
LG