Линклар

Оятуллоҳ Эроннинг келажаги ракеталарга боғлиқ эканини айтди


Оятуллоҳ Али Хоманаий.

Оятуллоҳ Али Хоманаий.

Эрон Олий руҳонийси Оятуллоҳ Али Хоманаий мамлакатнинг келажагини музокаралар эмас, ракеталар белгилаб беради, деб баёнот берди.

30 март куни Оятуллоҳнинг расмий сайтида эълон қилинган баёнотда Али Хоманаий Эрон инқилобий гвардиясининг баллистик ракеталар ишлаб чиқариш ҳаракатини қўллаб-қувватлашга чақирди.

“Мамлакат келажаги ракеталарда эмас, музокараларда деяётганлар саводсизлар ва ёки хоинлардир”, дейилади баёнотда.

Эрон томонидан ўтказилган сўнгги ракета синовлари АҚШ, Франция, Британия ва Германия томонидан “провoкацион ва вазиятни беқарорлаштирувчи ҳолат” сифатида баҳоланган эди.

Ғарб давлатлари фикрича, Эрон синовдан ўтказган ракеталар ядровий каллакка эга бўлиши мумкин. Эрон ўз ракеталари ядровий каллакка эга эканини инкор қилиб келади.

XS
SM
MD
LG