Линклар

Адабиëт бўйича Нобель мукофоти лауреати Имре Кертес оламдан ўтди


Имре Кертес

Имре Кертес

Адабиëт бўйича Нобель мукофоти совриндори¸ венгриялик ëзувчи Имре Кертес 86 ëшда Будапештда оламдан ўтди.

Будапештлик яҳудийлар оиласида туғилган Кертес 2-жаҳон уруши даврида аксар концлагерлар¸ хусусан¸ Освенцим лагерида тутқунликда бўлган.

Ўз ижодида асосан Ҳолокаст мавзусини ëритган Кертес¸ нацистлар ўлим лагерларини инсон тушиши мумкин бўлган энг чуқур тубанлик рамзи сифатида тасвирлаган.

2002 йилда Нобель мукофоти билан тақдирланган Кертес асарларининг 20-аср Европа тарихини англашга қаратилган мунозараларга катта ҳисса қўшгани айтилади.

XS
SM
MD
LG