Линклар

Қозоғистон-ЕИ ҳамкорлик келишуви 1 майдан кучга киради


Европа Комиссияси президенти Жан-Клод Юнкер президент Нурсултон Назарбоев билан Брюсселда учрашди.

Европа Комиссияси президенти Жан-Клод Юнкер президент Нурсултон Назарбоев билан Брюсселда учрашди.

Европа Иттифоқи ва Қозоғистон ўртасида ўтган йил декабрда эришилган ҳамкорлик шартномаси шу йилнинг 1 майидан кучга киради.

Бу ҳақда Брюсселда Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев билан учрашувдан сўнг иттифоқ президенти Доналд Туск баëнот берди.

Европа Иттифоқи раҳбарлари билан учрашувлар давомида Назарбоев иттифоқни Қозоғистоннинг энг катта савдо шериги ва ўта муҳим иқтисодий ҳамкори деб атади.

Назарбоев билан учрашувда Қозоғистондаги қонун устиворлиги вазияти ҳам тилга олинганини билдирган Европа Комиссияси президенти Жан-Клод Юнкер¸ айни пайтда Остона ҳукуматининг ушбу йўналишда “истиқболли ислоҳотлар амалга ошираëтганини олқишлади”.

XS
SM
MD
LG