Линклар

logo-print

Серб миллатчиси Шешелдан ҳарбий жиноятларга оид айблов олиб ташланди


Воислав Шешель.

Воислав Шешель.

Собиқ Югославия бўйича халқаро трибунал ўтган асрнинг 90-йилларидаги Болқон уруши чоғида ҳарбий ва инсониятга қарши жиноятларни содир этганликда айбланган серб миллатчиси Воислав Шешелни оқлаш тўғрисида қарор чиқарди. Бу эса собиқ Югославияда яшаган хорватлар ва боснияликларнинг ҳафсаласини пир қилди.

Шешелнинг ўзи 31 март куни Ҳаага ўтказилган судда қатнашмади. Маҳкамага раислик қилган судья Жан-Клод Антонетти “у энди озод одам”, деди.

Антонеттига кўра, Шешель 1991 йилдан 1993 йилгача содир этилган ҳарбий жиноятлар учун индивидуал жавобгарлик ташимаган.

Саратон ташхиси қўйилган Шешель 2014 йилда ҳибсдан озод этилган ва шундан сўнг Сербияга қайтганди. Хасталигига қарамай, Шешель Белградга қайтганидан кейин Сербия Радикал партияси етакчиси ўлароқ яна сиёсий фаолият билан шуғуллана бошлаган.

XS
SM
MD
LG