Линклар

logo-print

АҚШ Украинага 335 миллион доллар ёрдам кўрсатади


АҚШ вице-президенти Жо Байден ва Украина президенти Петро Порошенко, Вашингтон, 2016 йил 31 марти.

АҚШ вице-президенти Жо Байден ва Украина президенти Петро Порошенко, Вашингтон, 2016 йил 31 марти.

31 март куни Украина президенти Петро Порошенко АҚШ вице-президенти Жо Байден билан учрашди. Учрашув ортидан Оқ уй Украинага мамлакатдаги хавфсизлик даражасини яхшилаш учун 335 миллион доллар ёрдам пули берилишини эълон қилди.

Россия Украинанинг Қрим минтақасини аннексия қилиб олди, мамлакат шарқидаги россияпараст айирмачиларни қўллаб-қувватлай бошлаганидан бери Украинанинг боши иқтисодий муаммолардан чиқмаяпти.

Вашингтон Украинанинг ғарбпараст ҳукуматини дастакласада, Киевдаги коррупция юзасидан хавотир билдириб келади. Ҳафта бошида Украина парламенти мамлакат бош прокурорини коррупция терговларига тўсқинлик қилишда айблаб, ишдан бўшатди.

Оқ уй тарқатган маълумотга кўра, Байден Порошенкога агар у Украинада ислоҳотчи ҳукумат тузишга курашишда давом этадиган бўлсаа, АҚШ мамлакатга янада кўпроқ ёрдам беришини айтган. Ҳафта бошида Украина парламентида янги коалиция ташкил этишга қаратилган уринишлар натижа бермади, чунки фракциялардан бири ғарб мамалакатлари талаб қилаётган ислоҳотларни бекор қилишга чақирди.

Оқ уй эълон қилган билдирувда “Вице-президент барқарор, ислоҳотчи ҳукумат тузишга қаратилган уринишларни олқишлади ҳамда керакли ислоҳотларни амалга ошириш халқаро иқтисодий ёрдам, жумладан, АҚШдан 1 миллиард доллар қарз олиш учун ўта муҳим эканлигини таъкидлади”, дейилади.

XS
SM
MD
LG