Линклар

Назарбоев: Евросиё иқтисодий иттифоқи - мутлақо иқтисодий лойиҳа


Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев.

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев.

Пайшанба куни Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Вашингтонда қилган чиқишида Евросиё иқтисодий иттифоқининг “мутлақо иқтисодий лойиҳа” эканини ва Совет Иттифоқини қайта жонлантириш ҳақида гап ҳам бормаётганини билдирди.

АҚШ пойтахтига ядровий саммитда қатнашиш учун борган Назарбоев бу фикрни америкалик жамоат арбоблари билан учрашув чоғида билдирди.

- Бу [яъни Евросиё иқтисодий иттифоқи – таҳр.] товарлар, хизматлар, сармоя, меҳнат захиралари ҳаракати бўйича ягона тартиб-қоидаларни ўзида мужассам этган иқтисодий бирлашмадир. Таъкидлашни истардимки, СССРни қайта тиклаш ҳақида ҳеч қанақа гап йўқ. Совуқ уруш давридаги стереотиплардан қутилишимиз керак. Улар келажакка боқишимизга халақит бераяпти. Евросиё иқтисодий иттифоқи бу мутлақо иқтисодий лойиҳадир, - дея иқтибос келтиради Назарбоев сўзларидан Қозоғистон президенти маъмуриятининг матбуот хизмати.

Россия етакчилигидаги Евросиё иқтисодий иттифоқига Қозоғистон, Арманистон, Беларус ва Қирғизистон каби мамлакатлар киради.

XS
SM
MD
LG