Линклар

logo-print

Россия томонидан аннексия қилинган Қрим ярим оролида Кремль сиёсатини қўлловчи қрим-татар тилидаги янги телеканал очилди.

"Миллат" номи остида ишга тушган янги телеканалнинг асосий мақсади "Россияга қарши тарғиботлар"га қарши курашдан иборат бўлиши айтилаяпти.

Ўтган йилнинг август ойида "Миллат" телеканали давлат қайдига олинган пайтда қрим-татар жамоатчилиги унга норозилик билдириб, телеканални "Кремлпараст тарғибот воситаси" дея атаган эди.

Россиянинг "Ямал 401" спутниги орқали эфирга узатиладиган "Миллат" телеканал кўрсатувлари Россия, Украина, Марказий Осиё ва Туркия ҳудудларига трансляция қилиниши айтилаяпти.

Роппа-роса ярим йил аввал Қримда қрим-татар тилида чиқадиган ATR телеканали ва унга қарашли бир қанча матбуот нашрлари ёпиб қўйилди.

25 март куни эса Қримда "Кримська світлиця" номли украин тилида чиқадиган ягона газета ёпилди.

Россия Қримни аннексия қилганидан сўнг ярим оролдаги Украина тарафдори бўлган ва Россия қонунлари бўйича қайддан ўтишни истамаган украин ва қрим-татар тилидаги нашрлар ёпилган ёки Қримдан чиқиб кетган.

XS
SM
MD
LG