Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 04:20

OzodNazarPlus: “Пул нега йўқлигини туманимиз мисолида исботлаб бераман!”


“Пулни савдогарлар ўз уйига шифтгача қилиб босиб қўйган”, деди ғаллаороллик тиниб-тинчимас оқсоқол, 78 яшар Набижон Жўрабоев. Тиниб-тинчимаслиги, тинмай ҳақиқат излагани учун туҳматга учраб қамалиб, бундан икки йил олдин озодликка чиққан Набижон ака куни кеча OzodNazar билан боғланиб OzodlikOnlineнинг сўнгги сонида муҳокама қилинган мавзу юзасидан ўз фикрларини билдирмоқчи бўлди.

Набижон Жўрабоев иқтисодиёт соҳасида мутахассис эмас. Лекин у кишининг бой ҳаётий тажрибаси бор. Шундай бўлсада, оқсоқолнинг бугун тилга олгани мавзудаги гаплари аввалига дилетантона кўриниши мумкин. Бироқ монологини охиригача эшитсангиз, у кишининг айтганларида бир қатор мантиқли нуқталар мавжудлигини илғайсиз.

Набижон Жўрабоевнинг айтганларини Ўзбекистон ҳукумати эшитадими-йўқми, эшитса аҳволни ўнглаш, ҳеч йўқ, бироз ўнглаш учун чора кўрадими-йўқми – бу бошқа, оддий ўзбекистонликлар иродасидан ташқаридаги масала.

Сиз тингловчи эса, Набижон аканинг айтганларини ўзингиз яшаётган шаҳар ёки қишлоқдаги вазиятга қиёсланг. Балки ўхшашликлар топарсиз, муҳими, оқсоқол тилга олган муаммо юзасидан бир фикрга келарсиз...

OzodNazarPlus Ғаллаороллик Набижон Жўрабоев
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:10:28 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG