Линклар

Озарбайжон ва Арманистон мудофаа вазирликлари 2 апрелга ўтар кечаси Тоғли Қорабоғда вазият яна кескинлашганини баён қилишди.

Арманистон Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати Арманистоннинг тинч аҳоли яшайдиган нуқталари ва ҳарбий қисмларига Озарбайжон артиллерия зарбалари бераётгани ва буни ортидан Арманистон қарши ҳужумга ўтишга мажбур бўлганини билдирди.

Ҳар икки томонда қурбонлар бор. Хабарларга кўра, Арманистон Озарбайжоннинг бир ҳарбий вертолётини уриб туширган.

Озарбайжон Мудофаа вазирлиги яқин соатларда Тоғли Қорабоғдаги вазият борасида расмий баёнот билан чиқишини билдирди.

XS
SM
MD
LG