Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 18:53

Тоғли Қорабоғда отишмалар, Боку ва Ереван бир-бирларини айбламоқда


Озарбайжон ичкарисидаги аҳолисининг аксари арманилардан иборат Тоғли Қорабоғда Озарбайжон ва Арманистон ўртасида яна қуролли тўқнашувлар рўй берди. Арманистон ҳукумати Озарбайжонни 2 апрелга ўтар кечаси оғир қуроллар, танк, оғир артиллерия ва ҳарбий вертолётлардан аҳоли пунктларига зарбалар берганликда айбламоқда. Ҳар икки томонда қурбонлар бор.

Арманистон Мудофаа вазирлиги қарши ҳужумга ўтишга мажбур бўлгани ва Озарбайжоннинг бир ҳарбий вертолётини уриб туширганини билдирди. ​

Озарбайжон Мудофаа вазирлиги эса Тоғли Қорабоққа туташ чегара нуқтасида қўшинлари арман ҳарбийларининг ҳужумига дуч келгани ва бунга қарши фавқулодда чора сифатида жавобий ҳужумга ўтишга мажбур қолганини билдирди.

Тоғли Қорабоғда яна қон тўкилди.
Тоғли Қорабоғда яна қон тўкилди.

​Тоғли Қорабоғ Озарбайжон ичкарисидаги этник арманилар тарафидан назорат этилувчи баҳсли ҳудуд ҳисобланади.

Озарбайжон ва Арманистон ўртасида Тоғли Қорабоғ туфайли давом этаётган можаро ҳануз ечимини топмаган.

Тоғли Қорабоғ билан бирга унга туташ етти туман Арманистон назоратида қолмоқда.

Арманистон Мудофаа вазирлиги 2 апрель кунги ҳарбий тўқнашувларда ҳар икки тарафдан қурбонлар бўлганини билдирди. Лекин, ҳалок бўлганлар сони ҳозирча маълум эмас.

Тоғли Қорабоғда яна қон тўкилди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:59 0:00

Расмий Ереван Тоғли Қорабоғдаги 2 апрель кунги тўқнашувлар 1994 йилда томонлар ўртасида сулҳ битимига эрилишлганидан буёнги энг қақшатгич тўқнашувлар эканини билдирди ва АҚШ, Россия ва Франция каби давлатларни вазиятга аралашишга чақирди.

Тоғли-Қорабоғ айни пайтда Бакудан мустақилликни сақлаб қолган бўлсада, халқаро миқёсда тан олинмаган.
Тоғли-Қорабоғ айни пайтда Бакудан мустақилликни сақлаб қолган бўлсада, халқаро миқёсда тан олинмаган.

Арманлар кўпчиликни ташкил қилган Қорабоғ можароси 1988 йил феврал ойида кучайиб, Озарбайжон таркибидан чиқишни талаб қилиб келади.

1991 йилда Мустақил Тоғли Қорабоғ республикаси тузилгани эълон қилинди ва шундан кейин бошланиб кетган қонли воқеалар 1994 йилгача давом этди.

Ҳозирда Тоғли Қорабоғ ва Озарбайжоннинг етти тумани Қорабоғ арманлари назоратида қолмоқда.

Озарбайжон ҳукумати Қорабоғни куч билан қайтариб олишга уринишлари бесамар кетган.

Тоғли-Қорабоғ айни пайтда Бакудан мустақилликни сақлаб қолган бўлсада, халқаро миқёсда тан олинмаган.

1994 йилда томонлар орасида отешкесимга эришилган эса-да чегарадаги ҳарбийлар ўртасида тўқнашувлар тез-тез содир бўлади.

Отишмаларда томонлар бир-бирларини айблаб келишади.

XS
SM
MD
LG