Линклар

Сирдарё милициясига тошкентлик полковник раҳбар этиб тайинланди


Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармасига Муҳиддин Жўраев бошлиқ этиб тайинланди.

Жўраев бундан аввал Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани милициясига раҳбарлик қилган.

Бироз аввал, Сирдарёнинг икки туманида ИИБ бошлиқлари ўзгартирилган эди.

Ички ишлар вазирлигининг Сирдарё вилояти бошқармасидаги ушбу лавозим ўзгаришлари сабаблари маълум эмас.

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда вилоят милицияларига бошқа вилоят ва шаҳарлардан милиция раҳбарларини тайинлаш одат тусига айланмоқда.

XS
SM
MD
LG