Линклар

Путин Тоғли Қорабоғда урушаётган томонларни ўт очишни тўхтатишга чақирди


Россия президенти Владимир Путин Тоғли Қорабоғ ҳудудида урушаётган томонларни вазминли бўлишга ва ўт очишни тўхтатишга чақирган.

Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков баён қилди.

- Президент Путин томонларни зудлик билан ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш ва вазминлик кўрсатишга чақирди, - деди Песков.

2 аперлга ўтар кечаси Озарбайжон ичкарисидаги аҳолисининг аксари арманилардан иборат Тоғли Қорабоғда Озарбайжон ва Арманистон ўртасида яна қуролли тўқнашувлар рўй берди.

Отишмаларда томонлар бир-бирларини айбламоқда.

XS
SM
MD
LG