Линклар

logo-print

Тоғли Қорабоғда яна қон тўкилди


Озарбайжон ичкарисидаги аҳолисининг аксари арманилардан иборат Тоғли Қорабоғда Озарбайжон ва Арманистон ўртасида яна қуролли тўқнашувлар рўй берди. Арманистон ҳукумати Озарбайжонни 2 апрелга ўтар кечаси оғир қуроллар, танк, оғир артиллерия ва ҳарбий вертолётлардан аҳоли пунктларига зарбалар берганликда айбламоқда. Ҳар икки томонда қурбонлар бор. Озарбайжон Мудофаа вазирлиги эса Тоғли Қорабоққа туташ чегара нуқтасида қўшинлари арман ҳарбийларининг ҳужумига дуч келгани ва бунга қарши фавқулодда чора сифатида жавобий ҳужумга ўтишга мажбур қолганини билдирди.

XS
SM
MD
LG