Линклар

Брюссел аэропорти қисман иш бошлади


Брюссел аэропортига ҳужум қилганлардан бири

Брюссел аэропортига ҳужум қилганлардан бири

Брюсселда 22 мартда содир этилган теракти ортидан беркитилган "Завентем" аэропорти якшанба куни қисман очилди.

Аммо аэропортга кираверишда хавфсизлик чоралари кучайтирилган: полиция барча йўловчи ва багажларни текширувдан ўтказмоқда.

Белгия ҳукумати аэропорт жума куни қайта очилишини эълон қилган, бироқ бу амал полиция ходимлари иш ташлагани учун кечиктирилганди.

Полициячилар ҳукуматга бир талаб билан чиққанлар – аэропорт ҳудудида хавфсизлик чораларини кучайтириш.

Эндиликда аэропортга киравериш метал ва портловчи моддалар детекторлари билан жиҳозланди.

"Завентем" аэропортида содир этилган ҳужумда 30 дан ортиқ одам ўлган ва яна 250 нафарга яқин одам жароҳат олганди.

Ҳужум учун масъулиятни "Исломий давлат" экстремист гуруҳи ўз зиммасига олган.

XS
SM
MD
LG